Америкалик дипломат араб давлатларини лоқайдликда айблади
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/1739618721-1024x683.webp)
АҚШ давлат котиби Марко Рубио араб давлатларини Ғазо бўйича ўз ечимларини таклиф қилишга чақириб, уларни лоқайдлик ва бефарқликда айблади.
«Агар араб давлатлари ғазоликларни сектордан чиқариб юборишга қарши бўлса, аниқ бир муқобил таклиф тақдим этиши керак», деган дипломат.
Рубио Саудия Арабистони, БАА ва Исроил раҳбарлари билан бу масалани муҳокама қилиш учун Яқин Шарққа сафар қилишни кўзламоқда.
Маълумот учун, Вашингтонда ҳозирча ягона аниқ таклиф сифатида Трампнинг режаси кўрилмоқда. Унда Ғазо аҳолисини ўз ватанидан чиқариб юбориш назарда тутилган.
Олдинроқ, Миср Трамп таклифини рад этиб, Ғазо тикланиши бўйича ўз ташаббуси устида иш олиб бораётганини билдирганди.