АҚШнинг 14 штати Трамп ва Маскка қарши судга даъво қилди

АҚШда 14 та штат Президент Дональд Трамп ва Илон Маскка қарши федерал судга мурожаат қилди. Улар Маскнинг Ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбари сифатидаги ваколатлари қонунга зид деб ҳисобламоқда.
Штатлар суддан Маскнинг ҳукуматдаги ваколатларини вақтинча чеклашни сўрамоқда. Уларнинг айтишича, Маск Сенат тасдиғисиз ҳукумат қарорларига аралашмоқда ва федерал идораларни ёпиш ҳуқуқига эга бўлиб олган. Улар буни Конституцияга зид деб ҳисоблашмоқда.
Трамп ва Маск бу даъвони ҳукумат ислоҳотларига қарши ҳаракат деб баҳоламоқда. Уларнинг фикрича, Маск бюрократияни камайтириш ва давлат харажатларини қисқартириш учун ишламоқда.
Аввалроқ, федерал судлар Маскнинг айрим ваколатларини вақтинча чеклаш ҳақида қарор қабул қилган. Масалан, Молия ва Таълим вазирликлари унинг ҳукумат маълумотларига киришини чеклашга ҳаракат қилмоқда.
Штатлар суд орқали Маскнинг ҳукуматдаги таъсирини камайтиришга уринмоқда. Аммо Трамп маъмурияти бунга қарши туриб, унинг ҳаракатларини қонуний деб ҳисобламоқда. Суд жараёни АҚШда катта сиёсий тортишувларга сабаб бўлиши мумкин.