Сурия президенти Аҳмад ал-Шаръ Идлибга ташриф буюрди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/1739621159-1024x683.webp)
Сурия Араб Республикаси президенти Аҳмад ал-Шаръ мамлакатнинг озодлик рамзи бўлган Идлиб шаҳрини унутмаганини таъкидлаб, у ерга ташриф буюрди.
Ташриф чоғида у Сурия инқилобининг оғир йилларида Идлиб аҳолиси мамлакатнинг барча бурчакларидан келган қочқинларга паноҳ берганини ва уларнинг жасорати, ҳамжиҳатлиги ҳамда инсонийликка садоқатини юқори баҳолашини билдирди.
Президентнинг таъкидлашича, Идлиб фақат маҳаллий аҳоли учун эмас, балки бутун Сурияликлар учун қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя тимсолига айланган. Қийинчиликларга қарамай, шаҳар тикланиш, самарали бошқарув ва тараққиёт йўлида улкан қадамлар қўйган.
Аҳмад ал-Шаръ Сурия ҳукумати Идлибдаги муаммоларни ҳал қилиш ва аҳолининг оғир ҳолатини енгиллаштириш учун бор кучини сарфлашини таъкидлади. Шунингдек, ҳукумат мамлакатдаги қочқинларни ўз уйларига қайтариш ва лагерларни ёпиш учун зарур чораларни кўришга интилаётганини маълум қилди.