7 йилдан кейин Ойга улкан астероид урилиши мумкин

Тахминан 55 метр кенгликка эга бўлган ва соатига 48 000 км тезликда ҳаракатланаётган бу астероид инсоният цивилизациясини йўқ қилиш учун етарли бўлмасада, агар Ерга тушса, катта шаҳарни бутунлай вайрон қилиши мумкин. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бундай зарба 8 мегатонна энергия чиқариб, Хиросимага ташланган атом бомбасидан 500 баравар кучлироқ бўлиши мумкин.
Ой билан эҳтимолий тўқнашув ҳақида фикр билдирган Аризона университетининг Саталина Скй Сурвей муҳандиси Дейвид Ренкин астероиднинг Ой билан тўқнашиш эҳтимоли 0,3 фоиз эканини айтди. Унга кўра, бундай ҳодиса Ер юзидан ҳам яққол кўриниши мумкин.
“Тўқнашув натижасида маълум материалларнинг Ерга етиб келиши эҳтимоли бор, бироқ мен буни жиддий хавф туғдирадиган даражада деб ўйламайман”,-дейди Ренкин.
Унга кўра, Ойга урилиш Хиросимадаги портлашдан 340 баравар кучли энергия ажралиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳозирча астероиднинг ҳам Ер, ҳам Ой билан тўқнашиш эҳтимоли ниҳоятда паст. Шунга қарамай, олимлар Жеймс Уэбб космик телескопидан фойдаланишга рухсат олдилар. Бу телескоп астероиднинг ҳажми ва ҳаракат траекторияси бўйича аниқроқ маълумот олишга ёрдам беради, чунки келгуси йилларда бу астероид кўздан ғойиб бўлиши мумкин.
“Бугунги кунда астероиднинг Ер билан тўқнашмай ўтиб кетиш эҳтимоли 97,9 фоизни ташкил қилади. Эҳтимоллик 1фоиздан 2 фоизга кўтарилгани шов-шувга сабаб бўлди, аммо бу 40 фоиздан 80 фоизгача ўсишга тенг келмайди”, – дейди Ренкин.