Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда “Манчестер Сити” “Ньюкасл” устидан ғалаба қозонди

Футбол бўйича Англия чемпионати 25-туридан ўрин олган учрашув бугун, 15 февраль куни бўлиб ўтди. Унда “Манчестер Сити” “Ньюкасл”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Эдерсоннинг узатмасидан сўнг Мармуш ҳисобни очди. 5 дақиқа ўтиб Гундўғаннинг узатмасини голга айлантирган мисрлик футболчи дублга эришди. 33-дақиқада Мармуш Савинё узатган тўпни голга айлантириб, ярим соат ичида хет-трикка эришди. Бўлим шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлимда “Манчестер Сити” хотиржам ҳаракат қилди. “Ньюкасл” эса меҳмонлар дарвозасига бирорта хавфли ҳаракат амалга ошира олмади. 84-дақиқада Ҳоланднинг ишончли ҳаракатидан сўнг захирадан ўйинга қўшилган Жеймс ҳисобни якуний 4:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа Гвардиола шогирдлари 25 турдан сўнг очколари сонини 44 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилиб олди.
Ўйинда Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибдан ўрин олди ва учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.
“Шаҳарликлар” кейинги учрашувни 19 февраль куни Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйинида “Реал”га қарши ўтказади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув “қиролли клуби” фойдасига (3:2) ҳал бўлганди.
АПЛ
25-тур баҳси
15 февраль, шанба
“Манчестер Сити” — “Ньюкасл” 4:0
Голлар: 1:0 — Мармуш (19, 24, 33), 2:0 — Мармуш (24), 3:0 — Мармуш (33), 4:0 — Макейти (84).
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Гвардиол (ЎРайли, 87), Стоунз, Ҳусанов, Льюис, Гундўған (Ковачич, 87), Нико Гонсалес, Мармуш (Доку, 76), Фоден (Макати, 76), Савио, Ҳоланд (Нунеш, 88).
“Ньюкасл”: Дубравка,Ҳолл, Берн, Шер, Триппиер (Ливраменто, 46), Уиллок (Майли, 46), Тонали, Бруно Гимараэс (Лонгстафф, 72), Гордон (Уилсон, 73), Мерфи, Исак (Крафт, 90).
Огоҳлантириш: Гимараэс (50).