Трамп Хитойга қарши рекорд даражадаги божхона тўловларини жорий этди

Трамп Хитойга қарши рекорд даражадаги божхона тўловларини жорий этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойга қарши умумий қиймати 600 миллиард долларлик импорт божхона тўловларини жорий этганини маълум қилди. Бу миқдор бошқа ҳар қандай Америка раҳбари давридагидан кўпроқ.

«Мен Хитойга қарши 600 миллиард долларлик жуда катта божхона тўловларини жорий этдим. Бошқа ҳеч бир президент бундай миқдорда тўлов жорий қилмаган,» деб таъкидлади Трамп Оқ уйдаги чиқиши пайтида.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Мюнхен конференцияси доирасида АҚШнинг ҳар қандай кейинги бир томонлама санкцияларига Хитой жавоб беришини ва агар Қўшма Штатлар уни бостиришга қарор қилса, «охиригача ҳаракат қилишини» айтди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Ван Ининг сўзларига кўра, Хитой АҚШ билан барқарор, соғлом ва мустаҳкам икки томонлама муносабатлар ўрнатишга ҳамда икки давлатнинг бирга яшаши учун тўғри йўлни топишга тайёр. «Агар АҚШ буни хоҳламаса, Хитойни бостиришга ва чеклашга интилса, бизда охиригача худди шундай йўл тутишдан бошқа илож қолмайди,» деб қўшимча қилди Ван И.

Дипломат АҚШ санкцияларини қўрқитиш усули деб атади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: