Европа қўшин тўплади. Улар Украинага юборилиши мумкин

Европа қўшин тўплади. Улар Украинага юборилиши мумкин

Франция ва Британия аллақачон Украинага юборилиши мумкин бўлган 25 минг кишилик ҳарбий контингентни тўплаганини Олий Рада депутати Алексей Гончаренко маълум қилди.

Бундан олдин Associated Press Европанинг бир қатор мамлакатлари, жумладан Буюк Британия ва Франция Украинага қўшин юбориш режаси устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.

«АҚШнинг хавфсизлик устуворликлари бошқа жойда эканлигидан тобора кўпроқ ташвишланаётган Европа мамлакатлари гуруҳи Россия билан келажакдаги ҳар қандай тинч келишувни таъминлашга кўмаклашиш учун Украинага қўшин юбориш режаси устида жим ишламоқда. Гарчи тафсилотлар кам бўлса-да, Буюк Британия ва Франция бу ҳаракатларнинг олдинги сафида турибди,» дея таъкидлади нашр.

Материалда таъкидланишича, музокараларда иштирок этаётган мамлакатлар ўз режаларини ошкор қилишни ва Россия президенти Владимир Путин уч йил олдин бошлаган урушни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга рози бўлса, унга устунлик беришни истамаяпти.

Дўстларингизга ҳам юборинг: