Нурсултон Рўзибоев: «Ит ҳурар, карвон ўтар»

UFC`даги жанги тасдиқланган Нурсултон Рўзибоев ижтимоий тармоқдаги саҳифасига янги пост жойлади.
Аралаш яккакураш устамиз Инстгарам саҳифасига укаси Машрабжон Рўзибоев билан бирга тушган суратларини жойлаб, унинг остида изоҳ ҳам қолдирди.
«Умрингга, ризқингга Аллоҳ барака берсин, укам! Ҳар доим, ҳамма вақт, нима бўлган тақдирда ҳам мен сен биланман. Ит ҳурар, карвон ўтар», – дея ёзган тўнғич Рўзибоев.
Нурсултон бу пости билан куни кеча таваллуд кунини нишонлаган укаси Машрабжонни табриклаш баробарида, унинг вазн қила олмагани сабаб бекор бўлган жангига негатив муносабат билдираётганларга «ответ» қилган кўринади.