АҚШ Ғазони эгалламоқчи: Марко Рубио Саудия Арабистонига етиб келди

АҚШнинг юқори мартабали дипломати Рубио Ар-Риёдда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Саудия Арабистонининг амалдаги раҳбари, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашмоқда, дея хабар берди Давлат департаменти.
Ташриф Рубионинг АҚШ бош дипломати сифатидаги Яқин Шарқ бўйлаб илк сафари доирасида амалга оширилмоқда.
Ар-Риёддаги учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:00 га яқин бошланди, деб маълум қилди Давлат департаменти вакили. Рубионинг президент Доналд Трампнинг кенг танқидга учраган Ғазо секторини АҚШ назоратига олиш ва ундаги фаластинлик аҳолини бошқа ҳудудларга кўчириш режасини муҳокама қилиши кутилмоқда.