ЕЧЛда ҳафта ўйинларига ҳакамлар тайинланди

ЕЧЛда ҳафта ўйинларига ҳакамлар тайинланди

Чемпионлар лигасида ҳафта ўйинларига ҳакамлар тайинланди.

1/8 финал йўлланмаси учун жавоб ўйинлари сешанба ва чоршанба кунлари бўлиб ўтади.

«Милан» ва «Фейеноорд» ўртасидаги ўйинни полшалик Шимон Марчиняк бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

«Аталанта» – «Брюгге» учрашувига германиялик Феликс Цвайер тайинланган.

«Бавария» ва «Селтик» жамоалари ўртасидаги учрашувни франциялик Бенуа Бастьен бошқариб боради.

«Бенфика» – «Монако» учрашувига швециялик Гленн Нюберг тайинланган.

«Спортинг» ва «Боруссия» Дортмунд учрашувини Давиде Масса бошчилигидаги Италия ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

«Реал» ва «Манчестер Сити» ўйинига руминиялик Иштван Ковач тайинланган, ВАРда польшалик Томаш Квятковски ва нидерландиялик Деннис Хиглер ишлайди.

«ПСЖ» ва «Брест» ўртасидаги ўйинни англиялик Майкл Оливер бошқариб боради.

ПСВ ва «Ювентус» ўртасидаги ўйинни словениялик Славко Винчич бошқариб боради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: