Европа ва Украинада қурол қолмади

Европа ва Украинада қурол қолмади

“Европаликлар ва украиналикларнинг омборларида ҳеч нарса йўқ, қурол-яроғ захиралари қолмаган”, – деди Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни раҳбари Армин Паппергер FT нашрига берган интервьюсида.

Шу билан бирга концерн Европа давлатларидан жуда катта буюртмалар олмоқда.

Нашр ёзишига кўра, Украинада можаро бошланганидан буён Rheinmetall энг катта фойда олувчилардан бирига айланган. Концерн йиллик савдо ҳажми келгуси беш йилда 30 миллиарддан 40 миллиард еврогача ошиши кутилмоқда. Ваҳоланки, 2021 йилда компаниянинг йиллик обороти 5,7 миллиард евро эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: