Бухородаги кўп қаватли уйда 1,2 млрд. сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Маълум бўлишича, турар-жой биносидаги фуқарога тегишли лифт шартнома тузмасдан тармоққа уланган, деб хабар берди “Ўзэнергоинспекция”.
Оқибатда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 млрд 277 млн сўмлик зарар етган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.