Давид Котариа Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди

Давид Котариа Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди

Давид Котариа Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири хабар берди.

Бахтиёр Саидов элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

Мулоқотда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама алоқаларни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

“Ташқи ишлар вазирлиги жаноб элчини Ўзбекистонда самарали дипломатик миссиясини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрдир”, деб ёзади вазир.

Аввалроқ Канада ва Испаниянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: