БМТ Бош ассамблеяси Украина бўйича иккита резолюция қабул қилди

Ҳужжатлар Украина ва қатор Ғарб давлатлари томонидан тайёрланган.
Биринчи ҳужжатни 93 давлат маъқуллаб, 18 давлат қарши овоз берди, 65 давлат, жумладан, Ўзбекистон бетараф қолди. Қаршилар қаторида эса АҚШ ҳам бор.
Иккинчи ҳужжатни АҚШ тайёрлаган. Уни БМТнинг 93 аъзоси қўллаб-қувватлади, саккиз нафари қарши овоз берди, 73 нафари эса бетараф қолди.