Россия Украинада тинчликка интилаяпти, аммо Зеленский бунга қаршилик қилмоқда – Путин

Россия президентининг журналист Павел Зарубинга берган интервьюсидаги асосий баёнотлари:
▪️ Украина давлат сифатида сақланиши мумкин, аммо унинг ҳудудидан Россияга қарши ҳарбий мақсадларда фойдаланилмаслиги керак.
▪️ Зеленский сайловда ютқазади – Россия маълумотларига кўра, унинг рейтинги Залужнийникидан икки баравар паст;
▪️ Украинага халқ ишонган раҳбарлар керак, чунки ҳозирги ҳукумат бу ишончни йўқотган.
▪️ Россия ва АҚШ ҳарбий харажатларни икки баравар қисқартиришга келишиб олиши мумкин. Шунингдек, бу келишувга Хитой ҳам қўшилиши мумкин.
▪️ Россия АҚШга алюминий сотишни қайта бошлашга тайёр – бу бозорни барқарорлаштиришга ёрдам беради.