Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилди

Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилди

Шимолий Корея АҚШга ядровий жавоб билан таҳдид қилди

Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка қарши туриш учун “стратегик воситалар”дан фойдаланиш билан таҳдид қилиб, ядровий кучларни кўпайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини икки баравар оширди. Бу ҳақда Newsweek’га таяниб Дарё хабар бермоқда.

 

Нашрнинг қайд этишича, Пхеньян чекланган миқдордаги қитъалараро баллистик ракеталарга эга бўлиб, улар бутун Шимолий Америка бўйлаб нишонларга зарба беришга қодир деб ҳисобланади. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг юқори мартабали вакили ушбу турдаги ҳар қандай ҳужум нохуш оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирган.

 

Шимолий Корея Мудофаа вазирлиги ахборот бошқармаси баёнотига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти аллақачон “КХДР хавфсизлигига таҳдид солувчи АҚШ провокацияларини фаоллаштирган”.

Хабарда таъкидланишича, ядровий тийиб туришга асосланган КХДР қуролли кучларининг жанговар қобилиятини ошириш “АҚШ ва бошқа душманларнинг стратегик таҳдидига стратегик воситалар билан қарши туриш” учун адолатли ҳамда муқаррар вариантдир.

 

Февраль ойи бошида Япониянинг NHK телерадиокомпанияси Шимолий Корея жорий йилда Россия билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дронларни яратишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: