Хонанда Шаҳриёр наркотик модда билан қўлга олинди

Кеча “Шарқ” ЙПХ масканида Onix русумли машина тўхтатиб текширилган. Сухбат жараёнида машинада йўловчи сифатида келаётган шахс ходимларда шубҳа уйғотган.
Ушбу шахс текширилганда кийимлари орасига яшириб олган гиёҳвандлик моддаси аниқланган ва тегишли тартибда Бектемир тумани ИИО ФМБга олиб бориб топширилган.
ЙҲХХдаги манба ушланган шахс хонанда Шаҳриёр эканини тасдиқлади.