Янги Сурия миллий мулоқотни очади

Суриянинг ўтиш даври ҳукумати президенти Аҳмад ал-Шара ўтиш даври адолати бўйича қўмита тузиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у сешанба куни Дамашқдаги президент саройида бўлиб ўтаётган мулоқот бўйича миллий конференсия очилишида маълум қилди.
Ал-Шара, шунингдек , мамлакат бирлиги ўзгармас устувор вазифа бўлиб қолаётганини ва қуроллар устидан назорат фақат давлатга тегишли бўлиши кераклигини таъкидлади. У мамлакатдаги инқилобни Сурияни давомли йўқотишлардан сақлаб қолган “бурилиш нуқтаси” деб атади ва келажакда тикланиш учун жамиятни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Суриянинг “давлатни қайта қуриш” босқичидан ўтаётганини ва бўлинишга йўл қўймаслигини таъкидлаб, “Биз ўтмишга қайғурмаймиз, лекин ҳаракат қилишимиз керак” деди.
Хавфсизлик масалаларига тўхталар экан, ал-Шара “давлатнинг қурол-яроғ монополияси ҳашамат эмас, балки бурч эканлигини” таъкидлади. Шунингдек, у Сурия расмийлари фуқароларга қарши жиноятларда айбдорларни жавобгарликка тортиш учун икки ойдан бери иш олиб бораётганига эътибор қаратди.
«Сурия ўзини озод қилди ва мустақил қайта қуриш ҳуқуқига лойиқдир», деб таъкидлади ал-Шара ва «ташқи сиёсий тизимлар» жорий этилишидан огоҳлантирди. Шунингдек, мамлакат барқарорлиги ва мустақил тараққиётига эътибор қаратиб, аввалги тузумнинг ижтимоий-маънавий оқибатларини бартараф этишга ваъда берди.
Кўп йиллик диктатура ва фуқаролик тўқнашувларидан сўнг мамлакат тарихида янги даврни бошлаш мақсадини кўзлаган конференцияга юзлаб одамлар келди, дея хабар беради SANA давлат ахборот агентлиги.