Европа Иттифоқи Украина билан ноёб ер минераллари бўйича келишувга эришмоқчи

Европа Иттифоқи (ЕИ) ҳам АҚШ каби Украина билан ноёб ер минераллари бўйича шартнома тузиш истагини билдирди. Бу ҳақда Европа комиссари Стефан Сежурнега асосланиб, Европа ОАВлари хабар берди.
Жумладан, Сежурне , Европа Иттифоқи Украинага 24-феврал куни Киевга ташрифи чоғида Украина томонига топширилган ноёб ер минераллари бўйича ўзаро манфаатли шартнома тузишни таклиф қилганини таъкидлади.
Европа комиссарининг сўзларига кўра, Брюссел Украина расмийларига “рақобатдош” таклиф билан чиққан.
“Европа учун зарур бўлган 30 та муҳим элементдан 21 таси Украина томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида тақдим этилиши мумкин. “Европа ҳеч қачон ҳар икки томонга ҳам фойда келтирмайдиган битим таклиф қилмайди”, деди Сежурне.
Февраль ойи бошида АҚШ президенти Дональд Трамп Украина АҚШдан кўрсатилган ёрдам учун юзлаб миллиард доллар қарздорлигини, шунингдек, Киев билан ноёб ер минераллари бўйича 500 миллиард долларлик шартнома тузиш ниятида эканлигини маълум қилди.