Россия қурилиш майдонларида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирларини ўрнини эгаллайдиган миллат пайдо бўлди

Россия қурилиш майдонларида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирларини ўрнини эгаллайдиган миллат пайдо бўлди

Яқин йилларда Россия қурилишларига асосий ишчи кучи етказиб берувчиси Ҳиндистон бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости «Интруд» компанияси бошқарувчи директори ва ҳамтаъсисчиси Дмитрий Лапшиновнинг маълумотига асосланиб хабар бермоқда.

Мутахассиснинг фикрича, ҳиндистонлик ишчилар Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган меҳнат муҳожирларининг ўрнини эгаллаши мумкин. Лапшинов таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.

«Қирғизистонда қурилиш ишлари авж олди, Россияда эса Тожикистон фуқароларини жалб этишда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қийинчиликлар юзага келмоқда,» – дея қўшимча қилди у.

Январь ойи охирида Санкт-Петербургдаги полиция бўлимларига қурилиш майдонлари бўйлаб ўтказилган рейдлардан сўнг 100 дан ортиқ меҳнат муҳожири олиб келингани маълум қилинган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: