Истанбул полиция бошқармаси жиноятчилардан мусодара қилинган 23 дона қимматбаҳо автомобилдан хизмат мақсадида фойдаланишни бошлади.
Туркия Ички ишлар вазири Али Ерликая мазкур автомашиналарни шахсан кўздан кечирди ва уларнинг энди жиноятчилар қўлида эмас, балки қонун устуворлигини таъминловчи органлар хизматида бўлиши рамзий аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Яқинда ўтказилган махсус йирик операциялар давомида Истанбулда фаолият юритган бир нечта уюшган жиноятчи гуруҳлар қўлга олинди. Операциялар чоғида гуруҳ етакчилари ва 111 нафар гумонланувчига нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган.
Мусодара қилинган машиналар орасида Ferrari, Bentley, Porsche ва Mercedes-Benz каби юқори тоифадаги брендлар ҳам мавжуд. Суд қарорига кўра, бу автомобиллар расмий равишда Истанбул полицияси ихтиёрига ўтказилган ва эндиликда улар жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматига жалб этилмоқда.
Бу ташаббус жиноятга қарши курашда нафақат қонуний ёндашув, балки рамзий ғалаба сифатида ҳам қаралмоқда.
Дўстларингизга ҳам юборинг: