Зеленский Оқ уйда жанжал юзага келтириб, “дунёдаги энг осон битим”ни бузди

Зеленский Оқ уйда жанжал юзага келтириб, “дунёдаги энг осон битим”ни бузди

Қўшма Штатлар Молия вазирлиги раҳбари Скотт Бесcентнинг журналист Такер Карлсонга берган интервюсида айтишича, март ойи охирида АҚШ ва Украина ўртасида фойдали қазилмалар бўйича битим имзоланишига ҳамма нарса тайёр бўлган.

 

«Украина президенти Оқ уйда жанжалли вазиятни юзага келтириши натижасида битимнинг имзоланиши бекор бўлди», — дея изоҳ берди Бессент.

 

Унинг сўзларига кўра, Украина президенти битимни уч марта имзолашга тайёрланган, аммо уч марта ҳам фикридан қайтган. Шунга қарамай, Бессент фойдали қазилмалар бўйича келишув ҳар икки давлат учун фойдали эканига ишонишини ва у яқин орада имзоланишига умид қилишини айтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: