Буюк Британия қирғоқлари яқинида Вангуард синфидаги ядровий сув ости кемаларини кузатишга мўлжалланган рус датчиклари топилди. Уларнинг бир нечтаси қирғоққа чиқиб қолган бўлса, кўпчилиги мина қидирувчи кемалар томонидан аниқланган. Лондон бу ҳолатни миллий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Хабарларга кўра, айрим россиялик олигархларнинг суперяхталари ҳам разведка мақсадида ишлатилган бўлиши мумкин. Бу яхталар сув ости кузатув ускуналарини яширинча жойлаштириш ёки йиғиб олиш имконига эга бўлган. 2018 йилда Британия ҳарбий кемаси Лимассол портини айнан шундай яхтага яқинлашув сабабли тарк этган.
Тадқиқотда, шунингдек, русларнинг сув ости дронлари ҳақида ҳам маълумот келтирилган. 2020 йилда уларнинг бир нечтаси Лондон яқинидаги муҳим алоқа кабеллари ёнида топилган. Британия Мудофаа вазирлиги уларнинг мақсади алоқаларни издан чиқариш бўлганини тахмин қилмоқда.
Дўстларингизга ҳам юборинг: