Мянмадаги зилзила қурбонлари сони 3500 дан ошди

Бу ҳақда Хитой марказий телевиденияси хабар берди.
Сўнгги расмий маълумотларга кўра, табиий офатда 5012 киши жабрланган, яна 3564 кишини қутқариб бўлмади, 210 киши бедарак йўқолган.
28-март куни Мянмада бир қатор вайронкор зилзилалар юз берди. Табиий офат уйлар, йўллар ва инфратузилмани вайрон қилди. Бундан ташқари, силкинишлар заминда ёриқ пайдо бўлишига олиб келди.