Япония Тсусима ороли яқинида вертолёт ҳалокатга учради

Япония Тсусима ороли яқинида вертолёт ҳалокатга учради

Япония Тсусима ороли яқинида қутқарув вертолёти қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди. Вертолётда беморлар ва шифокорлар бўлиб, улар Фукуока префектурасидаги шифохонага йўл олган эди. Тез ёрдам чақируви келган шифохона вертолёт ҳавога кўтарилганидан 10 дақиқа ўтгач алоқани узганини маълум қилди.

 

 

 

Япониянинг қирғоқ қўриқлаш хизмати томонидан берган маълумотларга кўра, вертолёт самолёт ҳаракатини назорат қилувчилар билан алоқани узганидан сўнг, у денгизга қулаб тушган. Ҳозирда воқеага оид тергов давом этмоқда ва Япония транспорт хавфсизлиги кенгашининг терговчилари ҳам ишга қўшилади.

 

 

 

Воқеа тафсилотлари аниқланмоқда. Расмийлар ҳолатни ўрганишни давом эттирмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: