Россия армияси ҳужумга ўтмоқда

Россия армияси ҳужумга ўтмоқда

Россия қўшинлари фаоллашаётгани шароитида Украина ҳарбийлари бир нечта йўналишда таҳдидлар кучайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

Айни пайтда вазият оғирлашаётган Купянск ва Лиман йўналишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Украина Қаҳрамони, Миллий гвардия ҳарбийси Виталий Литвиннинг айтишича, вазиятнинг энг кескин тус олиш хавфи Купянск ҳудудида кузатилмоқда. Россия кучлари Оскол дарёсига етиб бориш ва сув тўсиғидан олдинга силжиш чизиғи сифатида фойдаланишга уринмоқда. Шунингдек, улар украиналик ҳарбийлар доимий душман ўти остида қоладиган «ўт ҳалқалари»ни яратишга ҳаракат қилмоқда.

«Душман аҳоли пунктларини ўраб олиб, қопқон ҳосил қилмоқда. Биз эса у ерларга ўқ-дориларни етказиб берамиз, ярадорларни олиб чиқамиз. Бу ниҳоятда оғир шароит,» – деди Литвин. У яна Россия Федерацияси «Орлан», «Ланцет», ФПВ ва «Суперкам» дронларидан фаол фойдаланаётганини, бу эса ҳар қандай ўтиш жойларини ўта хавфли қилаётганини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: