Сергелида меҳмон икки кишини пичоқлаб қўйди

Бош прокуратура @SputnikUzbek’га маълум қилишича, жанжал ортидан юз берган пичоқбозликдан кейин у ҳодиса жойидан қочиб кетган.
Кўп ўтмай у ЖПКнинг 221-моддасига асосан ушланган. Ҳозирда Сергели туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, у жанжалдан сўнг уйни ҳам ёқиб юборган.