Тошкентда ҳарбийлар учун турар-жой ижараси компенсацияси 1,8 млн сўмгача оширилди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, ҳарбий хизматчиларга ойлик ижара компенсацияси 20% га оширилди.
Бунда пул компенсацияси миқдорларига қуйидагича ўзгартириш киритилди:
Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4,8 бараваригача;
Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3,6 бараваригача;
республиканинг бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.