Бож урушларида ғолиб бўлмайди – Цзинпин

«Тариф урушларида ғолиб бўлмайди, дунёга қарши борсанг – яккаланиб қоласан». ХХР раиси Си Цзинпин Испания бош вазири Педро Санчес билан учрашувда АҚШнинг импорт божларига шундай муносабат билдирди.
Цзинпиннинг таъкидлашича, Хитой сўнгги 70 йилда фақат мустақиллик ва машаққатли меҳнат эвазига тараққиётга эришган.
Хитой ишонч ва хотиржамликни йўқотмасдан, ўз йўлида давом этади, деган у.
АҚШ президенти Доналд Трамп импорт учун янги тарифларни жорий этишига жавобан, Испания бош вазири Педро Санчес Евроиттифоқни Хитой билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга чорлаган эди.
Маълумот учун, АҚШ президенти Доналд Трамп 10 апрелдан Хитой маҳсулотлари учун импорт божини 145 фоизгача оширганди.