Бразилияда ҳайвонлар учун такси хизмати ишга туширилди

Бразилияда ҳайвонлар учун такси хизмати ишга туширилди

Бразилияда Ҳамилтон Таурино исмли тадбиркор ноодатий хизматни йўлга қўйди — эндиликда уй ҳайвонлари ўз эгаларисиз таксида сайр қилишлари мумкин. «Тахи Дог» деб номланган бу сервис итлар, мушуклар ва бошқа мўйнали ҳайвонларни ветеринарга, гўзаллик салонига ёки бошқа керакли манзилларга олиб боради.

 

Тадбиркорнинг фикрича, бу ғоя унга дўстининг итини ветеринарга олиб боришга ҳайдовчи топа олмагани сабабли келган. Шундан сўнг Таурино ҳайвонлар учун алоҳида транспорт хизматини ташкил этишга қарор қилган.

 

Такси ҳайдовчиси ҳар бир ҳайвон билан расмга тушишни канда қилмайди ва уларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида жойлаштиради. Айни пайтда компания блогини қарийб 3500 киши кузатмоқда. Энг ноодатий йўловчиси эса — қочиб кетишга уриниб, ўриндиқ остида яширинган Гвинея чўчқаси бўлган.

 

Таурино мижозлар хавфсизлиги ва қулайлигини биринчи ўринга қўяди: махсус хавфсизлик камарлари, контейнерлар, ҳайвонларга мос тоза салон — буларнинг барчасига жиддий ёндашади. У, шунингдек, ҳайвон эгалари билан,айниқса, фавқулодда ҳолатларда мулоқот-ишининг энг қийин жиҳати деб билади.

 

Ҳозирда хизмат жуда яхши кутиб олинмоқда. Ҳатто айрим ҳайвонлар саёҳатдан кейин машинадан чиқишни ҳам хоҳламас экан. Тауринонинг содиқ мижозлари тобора кўпаймоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: