Британия ва Норвегия Украинага юз минглаб дрон етказиб беришни молиялаштиради

Британия ва Норвегия Украинага юз минглаб дрон етказиб беришни молиялаштиради

Буюк Британия ва Норвея Украинага ҳарбий дронлар етказиб беришни молиялаштириш учун 450 миллион фунт стерлинг (580 миллион доллар) ажратади, дея хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Маблағлар нишонга зарба берувчи FPV дронлари, радар тизимлари ва танкка қарши миналарни етказиб беришга йўналтирилади.

Британия Мудофаа вазирлиги хабар беришича, Украина фронтида рус техникаларига етказилаётган зарарларнинг 60–70 фоизи айнан дронлар ҳисобига тўғри келмоқда. Пакет, шунингдек, ҳарбий техникани таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни ҳам қамраб олади.

“Украинани энг кучли ҳолатга келтириш ва Путинга нисбатан босимни ошириш учун ёрдамни аямаймиз”, деди Британия Мудофаа вазири Жон Ҳили Украина Мудофаа Алоқа гуруҳи йиғилишида. У, шунингдек, Россия билан сулҳ имзоланса, Украина учун кучли хавфсизлик кафолатлари бериш режасини маълум қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: