Турк полициячилари масжидни тўлдириб Қуръон ўқишди

Туркияда Полиция Ташкилотининг 180 йиллиги ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Истанбулдаги Аюб Султон жомеъ масжидида Мавлуди шариф маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Аюб Султон туман ҳокимлиги маълум қилди.
Маросимда шаҳидлар ва ғозийлар руҳига бағишлаб, Қуръон тиловат қилинди.
Хабарда айтилишича, тадбирда туман ҳокими Арслон Юрт ва туман полиция бўлим бошлиғи Сердар Ўрс, шунингдек, шаҳарнинг турли туманларидан келган полиция ходимлари иштирок этган.
Маросим сўнгида меҳмонларга луқма (ширинлик) тарқатилди.
Масжидни тўлдириб намоз ўқиётган турк полициячилари тасвирлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Тармоқ фойдаланувчиларидан бири: “Қадриятлари ва динига содиқ ҳавфсизлик ходимларининг миллат ва ватан олдидаги туйғулари ҳақиқий ва самимий бўлади. Ана шулар ҳуррият ва истиқлол ҳимоячилари бўла олади”, дея изоҳ қолдирган.