АҚШ Қизил денгиздаги хусийлар позицияларига яна зарбалар беришни бошлади

АҚШ Қизил денгиздаги хусийлар позицияларига яна зарбалар беришни бошлади

АҚШ Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда. Минтақага иккинчи америкалик авиация ташувчиси — USS carl Vinson етиб келди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги (CЕНТCОМ) маълум қилди.

 

ТRT’нинг ёзишича, эндиликда USS carl Vinson USS Harry S. Truman билан биргаликда фаолият юритиши мумкин. Маълумотларга кўра, USS Harry S. Truman деярли ҳар куни Қизил денгиздаги ҳусийлар позицияларига зарбалар бермоқда.

 

Қизиқ томони шундаки, USS carl Vinson минтақа акваториясига АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларга атиги икки кун қолганида кириб келди.

 

Музокаралар қўшни Уммон ҳудудида олиб борилмоқда. Таҳлилчилар бу воқеани минтақадаги тарангликнинг ошгани ва янги можаро хавфи кучайгани белгиси сифатида баҳоламоқда, дейилади хабар матнида

Дўстларингизга ҳам юборинг: