Экрем Имомўғлуга «прокурорга таҳдид қилганлик» айби қўйилди

Экрем Имомўғлуга «прокурорга таҳдид қилганлик» айби қўйилди

Туркиянинг энг йирик шаҳри бўлган Истанбулнинг собиқ мэри, мухолифат вакили Экрем Имомўғлу устидан суд жараёни бошланди. Март ойи охирида ҳибсга олинган сиёсатчининг биринчи суд мажлисида маҳаллий бош прокурорни ҳақорат қилганлик ва таҳдид билан чиқиш айблови илгари сурилди.

 

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби сифатида кўрилаётган Имомўғлу ўзига қўйилган барча айбларни инкор этмоқда ва қўзғатилган ишлар «сиёсий сабаблар» билан боғлиқлигини таъкидламоқда.

 

«Мен Истанбулдаги сайловда учта марта ғалаба қозонганим учун ва Туркиянинг 86 миллион аҳолиси қалбидаги президент бўлганим учун шу ердаман», — деди сиёсатчи суд мажлисида.

 

Имомўғлу иши бўйича навбатдаги суд жараёни 16 июнга белгиланган. Агар сиёсатчи айбдор деб топилса, унга етти йилу тўрт ойгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: