Гренландиядаги АҚШ ҳарбий базаси раҳбари Жей Ди Вэнснинг ташрифини танқид қилгани учун лавозимидан озод этилди

Хабар берилишича, полковник Сюзанна Мейерс «ишончни йўқотгани сабабли» Гренландиядаги Питуффик космик базаси қўмондони лавозимидан бўшатилди
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Мейерс АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг ҳарбий базага ташрифи ҳақида танқидий фикр билдирганига оид хабарлар пайдо бўлганди.
АҚШ Космик кучлари Космик операциялар қўмондонлиги расмий веб-сайтида эълон қилинишича, полковник Сюзанна Мейерс 10 апрел куни «раҳбарлик қилиш қобилиятига бўлган ишонч йўқолгани» сабабли Питуффик космик базаси қўмондони лавозимидан озод этилган.