Instagram ўсмирлар учун чекловларни оширади

Engadget нашри, Meta компанияси Instagram ижтимоий тармоғида 16 ёшдан кичик фойдаланувчилар учун янги чекловлар жорий этаётганини маълум қилди.
Компания киритган янги тартибга кўра, ўсмирлар ота-она рухсатисиз энди жонли эфир функциясидан фойдалана олмайди. Улар учун шахсий хабарлардаги автоматик хиралаштириш имкониятини ўчириш ҳам тақиқланади.
Манбага кўра, Facebook ва Messenger платформаларига ҳам татбиқ этиладиган умумий чеклов аввал АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Австралияда синовдан ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Meta 2024 йил сентябрда ўсмирлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган “Teen Accounts” ташаббусини жорий этган эди. Meta раҳбари Марк Цукерберг бу учун компания платформаларига катта сармоя киритишини маълум қилган.