Тошкент давлат аграр университетида “Келажакка қадам” маркази ташкил этилди

Тошкент давлат аграр университетида “Келажакка қадам” маркази ташкил этилди

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, ғояларини амалиётга татбиқ этиш мақсадида Тошкент давлат аграр университетида “Келажакка қадам” маркази иш бошлади.

Мазкур марказ орқали битирувчи талабалар ўз бизнес ғояларини шакллантириш, уни пухта лойиҳалаш ва қулай молиявий шартлар асосида амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.

Бу йўлда уларга “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан тўлиқ маслаҳат ва молиявий кўмак кўрсатилади.

Марказда тадбиркорлик, молия, агротехнология, рақамли иқтисодиёт ва бошқа йўналишларда семинар, тренинг ва маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: