
🔸Туркий давлатлар савдо ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Туркий давлатлар 19,9 трлн. куб метр табиий газ, 38,2 млрд. баррель нефть ва йирик кўмир заҳиралари билан дунёдаги учинчи йирик энергия етказиб берувчига айланмоқда.
“ТДТ мамлакатлари ўртасидаги савдо айланмаси 2023 йилда 52%га ўсиб, $58,17 млрд.га етди. 2024 йилга келиб ички савдо умумий савдо ҳажмининг қарийб 7%ини ташкил қилиб, ўтган йили 850 млрд.га етди. Бир неча йил олдин бу улуш бор-йўғи 3%ни ташкил этарди”, — деди ТДТ бош котиби ўринбосари Мерей Мукажан.
Унинг сўзларига кўра, бирлашган ҳудудий ҳамжамиятларнинг мақсади яқин йилларда ички савдо улушини 10 фоизга етказишдир, деб ёзмоқда @SputnikUzbek мухбири.