Тошкентда ТДТ давлатларининг савдо ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция бошланди

Иштирокчилар барқарор савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, тўсиқларни бартараф этиш, савдони рақамлаштириш, экологик барқарорлик ва ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Анжуманда ТДТ мамлакатлари миллий таҳлилий марказлари вакиллари, жумладан, ТДТ бош котиби ўринбосари Мерей Мукажан ва Туркий тиллар академияси вице-президенти Асхат Кесикбаев иштирок этмоқда.