Қирғизистон ўз фуқароларига нисбатан куч ишлатилиши ҳақида маълумот беришни сўраб, Россия элчисига расмий нота топширди

2025 йилнинг 11 апрельида Москвадаги “Бодрост” ҳаммом мажмуасида содир бўлган Қирғизистон фуқароларининг оммавий ҳибсга олиниши муносабати билан 14 апрель куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига Россиянинг Бишкекдаги элчиси Сергей Вакунов таклиф қилинди.
“Россия томонига ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалга оширилган операция, шунингдек, фуқароларга нисбатан куч ишлатиш асослари тўғрисида маълумот бериш ва агар куч ишлатиш асоссиз бўлса, ушбу ҳодиса юзасидан Москвадаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар вакилларига нисбатан тегишли чоралар кўриш талаби билан расмий нота берилди”, дейилади Қирғизистон ТИВ баёнотида.