Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш учун янги қонунлар тайёрланмоқда

Бу ҳақда Иcтиқболли лойиҳалар миллий агентлиги электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси раҳбари Камронбек Муҳаммадиев маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳозирда бу йўналишда бир нечта қонун лойиҳаси тайёрланаётган бўлиб, айниқса “Ҳозир ол, кейин тўла” (BNPL) тизимини тартибга солишга алоҳида эътибор берилмоқда.
«Ушбу соҳанинг жадал ўсишига қарамай, регулятор бозор ривожланишини «бўғиш» ниятида эмас, чунки электрон савдо платформаларидаги сотувларнинг ярмидан кўпи аллақачон бўлиб тўлаш орқали амалга оширилмоқда», — деди Муҳаммадиев.