Ўзбекистонда криптовалютадан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш тақиқланган

Тақиқ мавжудлигини ИЛМА вакили Асқаржон Зокиров Crypto Week Uzbekistan 2025 да эслатиб ўтди. Унинг таъкидлашича, бундай қарор жорий этилган пайтда ўзини оқлаган, аммо келажакда ўзгаришлар бўлиши мумкин.
“Дунё токенизация ва стабилкоинлар томон кетмоқда. Биз буни ҳам кузатиб боряпмиз, лекин ҳозирча шошилмаяпмиз”, – дея тушунтирди у.
Зокиров криптовалюталар бўйича қонун онгли равишда қабул қилинмаганини, соҳани махсус норматив ҳужжатлар билан бошқаришга қарор қилинганини, негаки, бундай қонун 1 ойдаёқ эскириб қолишини қўшимча қилди.