Сергелида «Жалойир» кўчаси 3 кунга вақтинча ёпилади

18, 19 ва 20 апрель кунлари Сергели туманидаги “Жалойир” кўчасида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу йўлда машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Туман ҳокимлиги ҳайдовчиларга тирбандликларнинг олдини олиш учун айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этмоқда.