Хоразмда одамларга сохта диплом олиб бериш билан шуғулланган шахс ушланди

Вилоятда ўтказилган рейдда Д.М. фуқаро Д.И.га Урганч давлат университети томонидан берилган академик таътилни тўғрилаб, диплом олиб бериш эвазига $900 ва 1,3 млн сўмни таниши М.Я. орқали олган вақтда ушланган.
Текширув давомида у яна икки фуқарони алдаб, Қозоғистондаги ўқишини гўё Қирғизистондаги университетга кўчириб, ўша ўқув юрти номидан сохта диплом тайёрлаб бергани ва эвазига 4 800 доллар олгани аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, ҳозирда мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.