Фарғонада руҳий носоғлом эркак Миллий Гвардия «форма»сида фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлди

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳарда яшовчи фуқаро Қ.З автотураргоҳда Миллий гвардия (Қўриқлаш бўлими) органига тегишли бўлган кийим-бошда, йўловчилар билан турли хил мавзуларда гаплашиб, Миллий гвардия органи шаънига путур етказувчи ҳатти-ҳаракатлар содир этгани акс этган видеолар тарқади.
Вилоят Миллий Гвардия бошқармаси фуқаро З.Қ. Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Руҳий-асаб касалликлар бўлимида 1992 йилдан буён назоратда туришини, умрбод 2-гуруҳ ногирони эканлиги аниқланган ҳамда унда бўлган кийим-бошлар олиб қўйилган.
Қайд этилишича, бошқарма томонидан келгусида фуқаролар томонидан бу каби сохта «форма» кийиш олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари олиб борилади.