Олмазор ва Юнусободда 5 кун давомида электр таъминотида узилишлар бўлади

18–22 апрель кунлари Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 электр узатиш линиялари модернизация қилиниши муносабати билан 8:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудлар таъминотдан узилади.
Олмазор туманида: “Аҳил”, “Элпарвар”, “Иброҳим ота”, “Гулзор”, “Қорасарой”, “Олтинсой”, “Мойариқ”, “Мискин” МФЙлар.
Юнусобод туманида: “Астраобод”, “Туркистон”, “Минг чинор”, “Нурмакон”, “Собиробод”, “Ҳамкоробод”, “Катта Ҳасанбой”, “Шарқ ҳақиқати”, “Регистон”, “Йўлариқ”, “Уч қаҳрамон” МФЙлар.
Поликлиника, мактаб, боғча каби ижтимоий соҳа муассасалари кўчма дизель генераторлари орқали барқарор электр энергияси билан таъминланади.