Тошкент аэропортида 24 соат ишлайдиган автоматик юк сақлаш жавонлари ўрнатилди

UzAirports хабарига кўра, янги жавонлар халқаро ва маҳаллий рейс терминалларида ўрнатилди.
Уларда юк сақлаш нархи багаж ҳажмига қараб соатига 15 000 сўмдан 40 000 сўмгача, маҳаллий терминалда эса нарх арзонроқ — соатига 10 000 сўм.
Тўлов жавон танланганидан сўнг нақд ёки банк картаси орқали амалга оширилади.