ҲАМАС ўз аъзоларига маош тўлай олмаяптими?

WSJ нашрининг ёзишича, ҲАМАС март ойининг ўрталаридан бери жиддий молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Илгари уларга ойига 200–300 доллар тўланар эди, энди эса улар шу пулнинг ярмига зўрға эга бўлишмоқда.
«Бундан ташқари, Исроилнинг Ғазо секторида олиб бораётган операциялари давомида ҲАМАСнинг муҳим молиявий ҳомий ва бир нечта сиёсий арбоблари йўқ қилинди, бу эса ташкилотнинг молиявий оқимларига жиддий зарар етказди. Нақд пулни тарқатишнинг одатий усуллари, масалан, курерлар орқали ёки махсус пунктлар ёрдамида етказиш энди жуда заиф ва бу жараён иштирокчилари Исроил армияси ҳужумларига учраяпти», дея қўшимча қилди Тhe Wall Street Journal.
Газета инсайдери Эял Офернинг сўзларига кўра, агар гуруҳда катта миқдорда нақд пул бўлса ҳам, ҳозир уни тарқатиш имкониятлари ниҳоятда чекланган.
Шу билан бирга, Ғазо секторида ҲАМАСга қарши норозилик кучаймоқда. 16 апрел куни аҳоли яна бир бор “ҲАМАС кет!” шиори остида намойиш ўтказди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бу сўнгги йилларда бўлиб ўтган энг йирик норозиликлардан бири бўлган.
«Бу шунчаки намойиш эмас, бу минглаб одамларнинг талаби. Биз барчасидан тўйдик, ҲАМАС бизнинг номимиздан гапириб, болаларимизни дафн этаётганимизда жим туришини истамаймиз. Биз тинчлик истаймиз. Биз яшашни истаймиз», — деди намойиш иштирокчиларидан бири.