Колумбияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Колумбия ҳукумати сариқ иситма авж олгани сабабли соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилди, дея хабар беради Reuters.
Соғлиқни сақлаш вазири Гильермо Альфонсо Харамильонинг айтишича, ўтган йил бошидан буён 74 та касаллик ҳолати тасдиқланган ва 34 киши вафот этган.
Сариқ иситма Aedes ва Haemagogus чивинлари чақиши билан юқадиган вирусли касалликдир.
Харамильонинг сўзларига кўра, энг ёмон вазият Колумбиянинг марказий-ғарбий қисмидаги Толима департаментида, у ерда 22 та ҳолат аниқланган.