2 миллионга яқин ғазолик озиқ-овқатсиз қолди

Ғазо секторида 2 миллионга яқин аҳоли озиқ-овқат манбаларидан маҳрум.
Бу ҳақда БМТ тизимидаги Жаҳон озиқ-овқат дастури маълум қилди.
«Ғазо секторидаги гуманитар инқироз тобора кучайиб бормоқда. Аксарият кўчирилган 2 миллионга яқин одам ҳозирда ҳеч қандай даромад манбаисиз яшамоқда ва озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун бутунлай инсонпарварлик ёрдамига боғлиқ», – дейилади Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги ташкилот баёнотидан иқтибос келтирган ҳолда.
Жаҳон озиқ-овқат дастури анклавда озиқ-овқат заҳираларининг кескин камайиши ва ҳаётни сақловчи асосий ресурсларнинг кескин тақчиллигидан жиддий хавотир билдирди: “Исроилнинг қамалдаги Ғазо секторига ҳаётий озиқ-овқат етказиб беришга тўсқинлик қилаётган чегара пунктларини ёпиб қўйишда давом этаётгани танқидий вазиятни янада кучайтирмоқда”.
Анклав озиқ-овқатнинг барқарор ва узлуксиз оқимини талаб қилади, деди ВФП. Турли маълумотларга кўра, Ғазо аҳолиси тўлиқ миқёсли ҳарбий амалиётлар бошланишидан олдин 2-2,5 миллион кишини ташкил этган.